«Милан» Монтелланинг ўрнини эгаллайдиган мураббий билан музокара бошлади
Oct. 12, 2017, 7:41 p.m. 2240

«Милан» клуби раҳбарияти бош мураббий Винченцо Монтелланинг ўрнини эгаллайдиган бошқа мутахассис билан музокара ўтказмоқда. Bild хабарига кўра, у Швейцария терма жамоаси устози Владимир Петковичдир.

Икки кун олдин миланликлар спорт директори Массимилиано Мирабелли мутахассис билан Португалияда учрашган. Таъкидлаш жоизки Петковичда А Серияда ишлаш тажрибаси бор. Аввалроқ у «Лацио» клубини бошқарган эди.

Эслатиб ўтамиз, «россонери» раҳбарияти «Интер»га қарши А Сериянинг навбатдаги тур ўйинида, Монтеллага ғалаба қозониш шартини қўйган. Агар вазифа уддаланмаса, у истеъфога чиқарилиши мумкин.