«Месси шунчалик кучлики, у бир ўзи чемпионатни ютиши мумкин»
Oct. 12, 2017, 6:22 p.m. 5122

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳимоячиси Филипе Луис «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг ўйинидан завқ олишини айтди. Шунингдек, у бир ўзи исталган чемпионатни юта олишини алоҳида қайд этди.

«Месси шунчалик кучли футболчики, исталган жамоа билан, исталган лигани бир ўзи юта олиши мумкин. «Барса» бу ўтган йиллар давомида унинг уйига айланди, чунки клуб сиёсати унинг атрофида жамоа тузишдек имкониятни яратиб қўйди. Месси шу қадар яхши футболчики, клуб унинг атрофида қандай воқеа бўлишидан қатъий назар уни қўллаб-қувватлай олади.

Мен унга қарши 30дан ортиқ учрашувларда майдонга тушган, уни қўполлик ишлатмасдан туриб тўхтатиб бўлмайди. Аммо у ҳеч қачон менга эътироз билдирмаган. У ҳар доим ўйинлардан кейин менга қўл ташлаган, ютган пайтларимизда ҳар доим табриклаган. У билан дуч келганимда фақат завқланганимни ҳис қиламан», - дея Луиснинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.