Мбаппе Мессидан ҳам устун қўйилди
Oct. 12, 2017, 6:12 p.m. 6793

«ПСЖ», «Монако» ва «Барселона» жамоаси собиқ яримҳимоячиси Людовик Жюлининг фикрича, Килиан Мбаппе ҳозирги ёшида Лионель Мессига нисбатан профессионалроқ. Унинг француз футболчисини буюк келажак кутаётгани ҳақида гапирган.

«Килианда жуда катта потенциал бор. Унда дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун барча имконият мавжуд. У профессионал, соғлом фикрлай оладиган одам. Мбаппе «ПСЖ» ўсиш учун танлади.

Уни Мессининг ўша вақтдаги ёши билан солиштирсак, Леога нисбатан профессионалроқ. Ўз танасини қандай бошқаришни яхши билади. Килиан ўзини жуда яхши билади ва қандай тикланиш кераклигини яхши тушунади», дея Жюлининг сўзларини келтиради RMC.