Капелло Италия терма жамоасини бошқариши мумкин
Oct. 12, 2017, 8:48 p.m. 846

Италиялик мутахассис Фабио Капелло миллий терма жамоани қўлга олиши мумкин.

Corriere dello Sport хабарига кўра, мураббий Хитойнинг «Цзянсу Сунин» клубини тарк этишни режалаштирмоқда. Жамоа Хитой Суперлигасининг 13-поғонасини эгаллаб турибди.

Айни пайтда, Италия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашининг Европа қитъаси плей-офф ўйинларига йўл олган. Бироқ, «Скуадра Адзурра»нинг сўнгги ўйинларда қўлга киритган натижалари мамлакат футболи раҳбарларини қониқтирмаяпти ва улар бош мураббий Жампьеро Вентурани истеъфога чиқариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Фабио Капелло фаолиятида Англия ва Россия терма жамоаларини бошқарган.