Фото: Криштиану Роналду плазма донорига айланди
Oct. 12, 2017, 7:38 p.m. 4903

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду плазма донорига айланди. Футболчининг инстаграм саҳифаси буни тасдиқламоқда.

Шунингдек, Роналду мухлисларини ўзидан ўрнак олишга ва бу иш билан шуғулланишга чақирди. 

Маълумки, Криштиану «BeThe1Donor» ҳаракатининг аъзоси ҳисобланади. Бу ташкилот яқинда дунё миқёсида қон ва плазма донорларининг сонини ошириш мақсадида, Abbott тиббий компаниясини ишга туширган эди.

«Мана сизга мотивация! Биламан, мана бу плазма унга муҳтож одамларга ёрдам беради. Бошқаларни ҳам шу ишга илҳомлантиринг», - дейилади футболчи қолдирган хабарда.