Энди Хитой Европада ҳакамларни «овламоқда»
Oct. 12, 2017, 10:44 p.m. 872

Хитой футбол ассоциацияси миллий чемпионат ўйинларига европалик ҳакамларни жалб қилиш режалаштирган. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, бўлажак тур ўйинларида Европадан Дениз Айтекин (Германия), Тони Шапрон (Франция) ва Юнас Эрикссон (Швеция) бош ҳакам сифатида ишлайди.

CFA расмий сайтида берилган баёнотга кўра, хорижлик ҳакамларни жалб этиш анъанаси келгусида ҳам давом эттирилади. Шунингдек 2018 йилдан бошлаб учрашувларда видеотакрорлардан фойдаланиш ҳам синов тариқасида қўллаб кўрилиши маълум қилинган.