«Барселона» Мессини сақлаб қолиш учун ақлбовар қилмас мукофот таклиф қилди
Oct. 12, 2017, 7:25 p.m. 9172

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси каталонияликлар билан янги шартнома имзолайдиган бўлса, мукофот пули сифатида 90 миллион евро миқдорида бонус ишлаб олади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.

Мессининг амалдаги шартномаси 2018 йилнинг 30 июнь куни тугайди. Жамоа ўз тарбияланувчисини сақлаб қолиш учун, раҳбарият «Ноу Камп» стадионини номини ҳам сотишга тайёр бўлиб турибди. 

Месси амалдаги шартномаси бўйича йилига 40 миллион евро маош олади, янги шартномага кўра, унинг маоши 60 миллион еврогача ошиши мумкин. 

Месси «Барселона» таркибида бутун профессионал фаолиятини ўтказиб келмоқда. Бу даврда у клуб билан 30та совринни, бундан ташқари беш карра «Олтин тўп» мукофотини ҳам қўлга киритишга улгурди.