«Арсенал» яна бир муаммога дуч келди
Oct. 12, 2017, 5:07 p.m. 2890

«Арсенал» ва Германия терма жамоаси ҳимоячиси Шкодран Мустафи жароҳати сабаб 4 ҳафтадан 6 ҳафтагача муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда лондонликлар бош мураббийи Арсен Венгер маълум қилган.

«Бих Мустафи тахминан 4-6 ҳафта муддатга йўқотдик. Мен унинг терма жамоалар учун келгуси ФИФА кунларига қадар тузалиб сафга қайтишига ишонмайман», – дея Венгернинг сўзларини келтиради ВВС.

Эслатиб ўтамиз, футболчи ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги Озарбойжонга қарши учрашувда (5:1) жароҳат олиб сафдан чиққанди.