Видео: Колумбия Перу билан келишиб, Чилини қолдириб кетган бўлиши мумкин
Oct. 11, 2017, 6:46 p.m. 4154

Жанубий Америкада жаҳон чемпионатининг саралаш ўйинлари тугаганидан сўнг, можаро юзага келди.

Маълумки, гуруҳ босқичи ўйинлари якунига кўра, Чили терма жамоаси 6-ўринга тушиб қолган ва йўлланмадан маҳрум бўлган эди. 

Перу - Колумбия (1:1) ўйинида қайд этилган дуранг натижа чилиликларни мундиалдан четда қолдирди.

Semana 35 хабарига кўра, бу баҳсда майдон эгалари 76-дақиқада ҳисобни тенглаштиргач, меҳмонлар ҳужумчиси Радамель Фалькао перулик футболчилардан бирига ҳужум қилмаслик ҳақида шипшитган. Шундан сўнг, ҳар иккала терма жамоа охирги дақиқаларни хотиржам равишда, тўпни бир-бирига ошириш билан ўтказган.

Натижада, Колумбия ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритган бўлса, Перу қитъалараро плей-офф ўйинларига йўл олган. Чили эса барча имкониятлардан маҳрум бўлган.

Нашрнинг ёзишича, бу можаро юзасидан қандайдир текширув ишлари ўтказилиши мумкин.