«Реал» бир футболчи учун Бэйл, Бензема ва Модрични беришга тайёр
Oct. 11, 2017, 3:41 p.m. 23993

«Реал» «Тоттенҳэм»дан Ҳарри Кейнни харид қилиш ниятидан қайтмаяпти. Diario Gol тарқатган хабарга кўра, инглизлар клуби «Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхатига кирган ҳужумчисини 200 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Мадридликлар клуби президенти Флорентино Перес «шпорлар»га ушбу 24 ёшли футболчи ўрнига Гарет Бэйл, Карим Бензема ва Лука Модрични таклиф этмоқчи.

«Қироллик жамоаси»нинг ушбу футболчилари трансфер қиймати жами 180 миллион еврога тенг (Бензема - 60, Бэйл - 80, Модрич - 40); .

Қайд этиш керакки, Бэйл ва Модрич Мадридга «Тоттенҳэм»дан келиб қўшилганди. Уэльслик футболчи Лондон жамоасида 2007 йилдан 2013 йилгача тўп сурган, хорватиялик футболчи эса 2002 йилдан 2012 йилгача тўп сурган.

Бундан аввалроқ «Реал» бош мураббийи Зайнидин Зидан Бэйлни трансферга қўйишга розилигини билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.