Даврозабон қоидани эсдан чиқарганда. Чилини ЖЧдан олиб қолган буюк хато
Oct. 11, 2017, 6:25 p.m. 8441

ЖЧ-2018 саралаш босқичининг КОНМЕБОЛ минтақасида футболда кам учрайдиган ҳолатлардан бири содир бўлди.

Гап шундаки, Перу ва Колумбия терма жамоалари учрашуви вақтида бош ҳакам Колумбия терма жамоаси томон эркин зарба берди. Бундай вазиятда дарвозага тўғридан-тўғри зраба берса ва дарвозадан тўридан ўрин олса, гол инобатга олинмаслиги лозим эди. Аммо Перу терма жамоаси ҳужумчиси Герреро адашиб кетди ва дарвозга тўғридан-тўғри зарба берди. Аммо ҳаяжонга тушган меҳмонлар дарвозабони Давид Оспина тўпни қайтаришга ҳаракат қилиб унга ташланди ва тўпга қўли билан тегди. Ўз-ўзидан ҳакам голни инобатга олишга мажбур бўлди. Колумбияликлар жон ҳолатда ҳакамга ташланишган бўлишига қарамасдан, қоида бўйича бу тўғри киритилган гол эди.

Бу ҳисобнинг 1:1 кўриниши таъминлаган гол бўлди. Айнан шу гол эвазига Перу қитъалараро плей-оффда иштирок этиш имкониятни тақдим этди. Чили эса тўплар нисбатидаги кўрсаткич эвазига Перудан ортда қолиб кетди.