«Барселона» қишдаёқ топ-трансферни амалга оширишга тайёр
Oct. 11, 2017, 10:51 p.m. 10054

«Барселона» ижрочи директори Оскар Грау клубнинг қишки трансферлар вақтидаги режалари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатди.

«Қишки трансферлар вақтида Коутиньо ёки мураббийлар штаби талаб қилган бошқа бир футболчини сотиб олишга тайёрмиз.

Аммо барчасида мувозанатни сақлаб қолиш муҳим. Шундай экан сотиб олиш ниятимиз бўлса, сотишга ҳам тайёр туришимиз керак. Биз Неймар учун тўланган суммани («ПСЖ» 222 миллион евро тўлаган) унутсак ҳам бўлади.

Солиқлардан ташқари биз 188 миллион евро атрофида даромад кўрдик. Якунда савдо клуб бюджетига қўшимча 144 миллионни келтирди», – деган Грау.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньо ёзда «Ливерпуль»дан «Барселона»га ўтиши мумкин эди. Унинг трансфери учун каталонияликлар барча бонуслар билан бирга 140 миллион евро таклиф қилган.