Видео: Дрогба антиқа гол урди
Oct. 10, 2017, 1:08 p.m. 5455

Ҳозирда АҚШнинг USL лигаси вакили «Финикс Райзинг» жамоаси сафида тўп сураётган ивуарлик ҳужумчи Дидье Дрогба «Рио Грандде Валлей» жамоасига қарши баҳсда антиқа гол муаллифи бўлди.

75-дақиқада  ҳужумчи жарима зарбасини амалга оширди, кўринишидан зарба унчалик кучли чиқмаганди, аммо дарвозабон тўпни ушлаб олиш ўрнига уни ўз дарвозасига тўғирлаб юборди.

Бир қарашда бу голни 18 йил олдин Александр Филимонов Шевченкодан ўтказиб юборган голга ўхшатиш мумкин.

Учрашувда Дрогба жамоадошлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.