Россия футболидаги «қора кун». Шевченконинг тарихий голига 18 йил
Oct. 10, 2017, 12:10 a.m. 5347

1999 йилда, роппа-роса 18 йил муқаддам Россия – Украина терма жамоалари Евро-2000 саралаш босқичи доирасидаги ҳал қилувчи учрашувда майдонга тушганди.

Учрашувнинг 88-дақиқасига қадар Россия терма жамоаси 1:0 ҳисобида олдинда борганди. Бу натижа русларни гуруҳ ғолибига айлантирарди. Аммо ўша дақиқада Андрей Шевченко фаолиятидаги энг муҳим голлардан бирини киритганди. Александр Филимоновнинг ўта қўпол хатосидан кейин киритилган гол сабаб ўйин 1:1 ҳисобида тугаган ва натижада Франция гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб Еврога тўғридан-тўғри (кейинчалик турнирда ҳам ғалаба қозонган) йўл олганди. Украина эса плей-офф босқичига чиқиб Словенияга имкониятни бой берган ва Евро-2000га чиқа олмаганди.