«Барселона» Испания чемпионатида қолади
Oct. 10, 2017, 7:39 p.m. 8040

Каталония мустақиллиги бўйича ўтказилган референдумга боғлиқ вазиятдан қатъи назар, «Барселона» Испания чемпионати ва кубогидаги иштирокини  давом эттиради. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Маълумки, 1 октябрь куни Каталониянинг Испания таркибидан чиқиши бўйича референдум ўтказилганди. Унда иштирок этган фуқароларнинг 90,18 фоизи мустақилликни ёқлаб овоз берган эди. Аммо расмий Мадрид референдумни қонуний эмас деб ҳисоблади ва унинг натижаларини тан олмади.

Аввалроқ, Испания қироллиги футбол федерацияси (RFEF) «Барселона»ни ўз байроғи остида ўтказилаётган мусобақалардан четлатиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.

Бироқ, нашрнинг маълумотига кўра, Каталония футбол федерацияси RFEF таркибидаги фаолиятини давом эттиради. «Барселона» эса Испания чемпионати ва кубогини тарк этмайди.