Видео: Улар уч нафар қолишди. Энг чиройли гол соҳиби ким бўлади?
Oct. 9, 2017, 8:13 p.m. 5581

Йилнинг энг яхши голи учун бериладиган Ференц Пушкаш номидаги совринга даъвогарлик қилаётган уч нафар якуний номзод аниқ бўлди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар тарқатмоқда. 

Рўйхатдан 2017 йилнинг 2 июлига қадар урилган голлар инобатга олинган. ФИФА сайти орқали улар овоз бериш мумкин. Ғолиб номи 23 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтадиган тадбирда маълум қилинади. 

Ференц Пушкаш номидаги совринга даъвогар голлар:

Оливье Жиру («Арсенал»)

Оскарине Масулуке («Барока»)

Дейна Кастелланос (Венесуэла U17)