«Реал» дарвозабони ЖЧга чиққан терма жамоаси учун антиқа вазифани бажарди
Oct. 9, 2017, 12:48 p.m. 6063

Мадриднинг «Реал» ва Коста-Рика терма жамоаси дарвозабони Кейлор Навас терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг, кийим алмаштириш хонасида йўлланма шарафига бош мураббий Оскар Рамиреснинг сочини тагидан олиб ташлади. Бу ҳақда видео терма жамоанинг Facebook тармоғидаги саҳифасига жойлаштирилган.

Гап шундаки, Рамирес агар терма жамоа ЖЧга чиқса сочини кал қилиб олдиришга ваъда берган. Ҳондурасга қарши учрашувдаги дуранг (1:1) Коста-Рика учун ЖЧ йўлланмасини нақд қилди ва мураббий ўзининг ваъдасида турди.

Коста-Рика мундиалнинг 13-иштирокчиси бўлганди. Терма жамоа иштирок этаётган КОНКАКАФ минтақасидан ҳозирча Коста-Рикадан ташқари Мексика ҳам йўлланмани нақд қилиб қўйган.