Ақлдан озган стадион. ЖЧга мана шундай чиқилади
Oct. 9, 2017, 11:11 a.m. 11191

Миср терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашининг Африка минтақасида саралаш босқичи тугашига бир тур қолганида мундиал йўлланмасини нақд қилди.

Миср ва Конго терма жамоалари учрашуви (2:1) тақдирини мисрликлар терма жамоаси етакчиси Муҳаммад Салоҳ 95-дақиқада пенальтидан урган гол ҳал қилди. Натижада Миср терма жамоаси 28 йил деганда илк марта ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди.

Киритилган голдан сўнг футболчилар, мураббийлар ва айниқса мухлислар ақлдан озгандек тарихий ғалабани нишонлади.