Роналду номини тарихга ёзишда давом этмоқда
Oct. 8, 2017, 9:59 a.m. 35141

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2018 саралаши доирасида Андоррага қарши кечган учрашувда урган гол унинг терма жамоа сафида урган 79-голи бўлди. «Реал» ҳужумчиси бу орқали терма жамоа сафида урилган голлар ҳисоби бўйича замбиялик Годфри Читалу билан тенглашиб олди ва бу борадаги рўйхатда учинчи ўринга жойлашди. 

Терма жамоаларнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида эронлик Али Дайи етакчилик қилмоқда, унинг ҳисобида 109 гол бор. Иккинчи ўринда венгриялик футболчи Ференц Пушкаш (84) жойлашган. 

Роналду ироқлик Ҳуссейн Саид (78 гол) ва бразилиялик Пелени (77 гол) ортда қолдирди.