Сенсация: Неймар УЕФАдан «Барселона»ни Чемпионлар лигасидан четлатишни сўради
Oct. 7, 2017, 4:55 p.m. 38406

Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймар Европа футбол уюшмалари иттифоқи – УЕФАга мурожаат қилиб, Чемпионлар лигасидан ўзи тўп сурган Испаниянинг «Барселона» жамоасини четлатишни сўради. Бу ҳақда Испаниянинг AS нашри ёзмоқда. 

Таъкидланишича, футболчининг бундай мурожаатига «Барселона» томонидан Неймарнинг отасига Неймар Каталония клуби билан 2016 йилда шартномани узайтиргани учун 26 млн долларлик бонуснинг тўланмагани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Аммо УЕФА футболчининг сўровини рад этган. 

Неймар август ойида «Барселона»дан ПСЖга 222 млн евро эвазига ўтган эди. Бу трансфер бразилиялик футболчини футбол тарихидаги энг қиммат ўйинчига айлантирди.