Футбол оламидаги энг машҳур жуфтликка «кўз тегди»
Oct. 7, 2017, 12:05 a.m. 42277

Хонанда Шакира «Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике билан етти йиллик норасмий никоҳидан сўнг, у билан ажралишга қарор қилди, деб ёзмоқда cotilleo.es интернет-нашри.

Манба берган хабарга кўра, Шакира аллқачон Барселонада Пике билан бирга яшаган уйидан чиқиб кетган. Ҳозирча унинг қаерда ва қайси фарзанди билан экани аниқ эмас.

Сўнгги марта бу икки жуфтлик кенг омма олдида уч ой олдин кўриниш берганди.

Испан матбуотида аллақачон Шакира ва Пикенинг қарашларида турфа хиллик пайдо бўлаётгани хабар берилганди. Аммо расмий маълумотлар ҳозирча берилмаган.