«Сельта»га антиқа жазо. Агар Ўзбекистонда шундай қилишса, клублар банкрот бўлади
Sept. 19, 2017, 10:56 p.m. 5796

Испания Ла-лигаси ташкилий қўмитаси «Сельта» уй учрашувларини томоша қилиш учун мухлисларнинг келиши камайиб кетгани учун жазолади. Бу ҳақда mktesportivo.com нашри хабар тарқатди.

Лиганинг янги қоидаларига мувофиқ клублар асосий камера жойлашган қарама-қарши ҳудуднинг ҳеч бўлмаганда 70 фоизини мухлислар билан тўлдирмаган тақдирда жазога тортилади.

Шу сабабдан «Сельта» камера рўпарасидаги ўриндиқлар учун чипталар нархини 40 еврогача туширишга мажбур бўлган.