«ПСЖ» Эмерига шарт қўйди
Sept. 19, 2017, 10:33 p.m. 6694

«ПСЖ» бош мураббий Унаи Эмерининг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунига қадар мўлжалланган. Клуб бу шартномани бир шарт билан узайтиришга рози бўлади.

L’Équipe нашри тарқатган хабарга кўра, агар Париж клуби Европа Чемпионлар лигаси яримфиналига чиқса, Эмерининг шартномаси узайтирилади. Акс ҳолда у истеъфога чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, жамоа Чемпионлар лигасида «Селтик», «Бавария» ва «Андерлехт» билан бир гуруҳдан жой олган. Биринчи турда «ПСЖ» «Селтик»ни сафарда йирик ҳисобда мағлуб этди. Франция чемпионатида эса Эмери шогирдлари 6 турдан 18 очко жамғариб, турнир жадвалида яккапешқадам бўлиб турибди.