Италиялик сиёсатчи Дибалани Шимолий Кореяга юборишни таклиф қилди
Sept. 19, 2017, 10:27 p.m. 3628

Италия сеняти аъзоси, «Ювентус» клуби мухлиси Антонио Рацци Шимолий Кореядаги инқирозли ҳолатни бартараф этиш учун ҳазиломуз ечим таклиф берди.

«Мен Дибалани Шимолий Кореяга жўнатишни таклиф қиламан. Il Volo поп-гуруҳини ҳам.

Ким Чен Ин футбол ва мусиқани қанчалик ёқтиришини биламан, мен «Ювентус» юлдузидан фойдаланган бўлардим.

Агар уларга Дибалани жўнатсак, стадионга 200 минг киши йиғилади, шунингдек, катта экранлардан фойдаланиш мумкин. Улар учун бу ҳақиқий байрам бўларди», – деган Рацци.