Зидан Роналдунинг қойилмақом ўйини ҳақида гапирди
Sept. 14, 2017, 5:21 p.m. 4531

«Реал» жамоаси бош мураббийи Зайнидин Зидан Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида АПОЭЛга қарши кечган ва 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувдан кейин Криштиану Роналдунинг ўйини ҳақида гапирди.

«У дунёдаги энг зўри. У ҳамиша тайёр, у ҳамиша гол уради. У бу ўйинда 4та гол уриши ҳам мумкин эди. Биз Криштиану нималарга қодирлигини биламиз.

Биз ўйин натижасидан мамнунмиз. Шунчаки ўйинлар бўлмайди. АПОЭЛ таркибида тажрибали футболчилар жамланган. Уларни «Сантьяго Бернабеу» ҳаяжонлантирмайди. Улар шунчаки майдонга чиқишади ва ўз ўйинларини кўрсатишади. Бундай ўйинда диққатни бир зум йўқотсанг, афсусланишинг мумкин», дея мураббий сўзларини келтирган  Marca.

Роналду кипрликларга қарши кечган ўйинда икки гол урди, жамоа сардори Серхио Рамос ўйиннинг якуний натижасини ўрнатди.

Иккинчи турни 26 сентябрь куни «Реал» Дортмундда, «Сигнал Идуна Парк» стадионида «Боруссия»га қарши ўтказади.