ЖЧ-2018 саралаши. Сурия ва Австралия учрашуви ўтиш жойи маълум
Sept. 14, 2017, 3:40 p.m. 3142

Сурия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши 4-босқичи доирасида Австралияга қарши кечадиган биринчи ўйинни Малайзияда ўтказади. Бу ҳақда Австралия футбол федерацияси сайтида маълум қилинган.

Сурияликлар саралашнинг учинчи босқичида А гуруҳида Ўзбекистон, Хитой ва Қатар терма жамоаларини ортда қолдириб, учинчи ўринни эгаллади ва В гуруҳининг учинчи вакили бўлмиш Австралияга қарши плей-офф ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Расман Сурия мезбон саналадиган биринчи учрашув 5 октябрь куни Малайзиянинг Малакка шаҳридаги «Ханг Жебат» стадионида ўтказилиши белгиланган. Жавоб учрашуви 10 октябрь куни Сиднейда бўлади.

Сурия ва Австралия қарама-қаршилигида устун келган терма жамоа ноябрь ойида  КОНКАКАФ вакилига қарши ўйинларда қатнашади.