Венгер ёлғиз эмас. «Ливерпуль» мухлислари «Klopp out» баннерини самолётда учириш учун пул йиғишмоқда
Sept. 14, 2017, 7:42 p.m. 2498

«Ливерпуль»нинг бир гуруҳ мухлислари жамоа бош мураббийи Юрген Клоппга қарши кампания бошлади.

Бунинг учун твиттер ижтимоий тармоғида KloppOUT микроблоги ва худди шу номдаги ҳэштег ҳам яратилган. Аккаунт эгасининг айтишича, учрашувларнинг бирида самолётда учириш учун махсус баннер ҳозирлаб қўйган.

Акция ташкилотчилари ўзлари билан ҳамфикр бўлган «Бёрнли»га қарши учрашув олдидан пул йиғишга чорламоқда. Бу маблағ самолёт ижарага олиш ва уни стадион устидан парвоз қилиши учун сарфланиши кўзда тутилган.

«Юрген Клопп – футбол даҳоси. У қандай ҳимояланишни умуман билмайди. Унинг ғалабалар фоизи ҳаттоки, Дэвид Мойесникидан ҳам кам. ҳеч қандай соврмн йўқ. Хотиралар учун раҳмат, аммо кетиш вақти келди. Клопп – OUT», – деб ёзилган тайёрланган баннерда.