Роналду АПОЭЛ ҳимоячисига пенальти аслида бўлмаганини тан олган
Sept. 14, 2017, 4:46 p.m. 4380

АПОЭЛ ҳимоячиси Роберто Лаго Чемпионлар лигаси доирасида «Реал»га қарши кечган ўйин вақтида Криштиану Роналду билан мулоқоти тўғрисида гапирган.

Мадрид клуби ҳужумчиси ўйиндаги голларидан бирини пенальтидан урганди, бу жарима зарбаси кипрликлар ҳимоячиси қўлига тўп теккан, деб ҳисоблангач, белгиланганди.

«Криштиану менга тўғрисини айтди, у пенальти бўлмаганини тан олди.

Биз Роналду голга чанқоқлигини тушунамиз, аммо биз ҳам курашдик», – деган Лаго Radio Onda Cero радиосидаги El Transistor дастурида.

Ўйинда Бенуа Бастьен бошчилигидаги франциялик ҳакамлар бригадаси ишлаганди.