Расман. Марсело «Реал»да қолди
Sept. 14, 2017, 6:50 p.m. 1694

«Реал» ҳимоячиси Марсело клуб билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда мадридликлар клуби расмий сайтида маълум қилинди. 29 ёшли бу ҳимоячи билан янги шартнома 2022 йилгача амалда бўлади.

Бразилиялик футболчи «Қироллик клуби» сафида 2007 йилдан буён тўп сурмоқда, у Мадридга «Флуминенсе»дан ўтган. 2011 йили Марсело Испания фуқаролигини олган, шундан буён у чемпионатда легионер ҳисобланмайди. Марсело клуб сафида жами 415 ўйин ўтказган ва 28 гол уриб, 78 голга узатма берган.