Play Station Жозе Моуриньони «тролл қилди»
Sept. 14, 2017, 4:08 p.m. 2934

Play Station компаниясининг инглиз тилидаги расмий твиттери «Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньога ўзига хос тарзда оригинал жавоб берди. 

Манчестерликлар жамоаси бош мураббийи «Базель»га қарши ўйиндан кейин футболчиларини танқид қилиб шундай деганди:
«Ҳисоб 2:0 кўринишига келгач, шогирдларимнинг ўйинга бўлган муносабати менга ёқмади. Улар турли тушунарсиз финтлар қилишни бошлашди, худдики Play Station ёки Fantasy Football ўйнаётгандек тасаввур уйғотишди. Менга бундай ҳаракатлар ёқмайди, рақибни ҳурмат қилиш керак».

Play Station компанияси котиблари бу фикрларга бефарқ бўла олишмади ва твиттер саҳифасида қўйидаги твитни Жозе Моуриньога жавобан йўллашди:
«Узр, Жозе, Play Station да автобуслар қўйиш йўқ. Биз кўнгилочар соҳамиз».