Моуриньога «Арсенал»дан мадад кучи боради
Sept. 14, 2017, 9:22 p.m. 5830

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзил «Манчестер Юнайтед»га ўтишни истамоқда. Бу ҳақда SportBild хабар тарқатди. Манба маълумотига кўра, 28 ёшли бу футболчи лондонликлар клуби билан шартномани узайтирмасликка қарор қилган, у мавсум якунлангач, ўзи билан аввалроқ «Реал»да бирга ишлаган Жозе Моуриньонинг ҳозирги жамоасига бориб қўшилмоқчи.

Унинг «канонирлар» билан амалдаги шартномаси муддати 2018 йил ёзига қадар тузилган.