Мората Англиядаги футболни Испания ва Италия футболи билан таққослади
Sept. 14, 2017, 5:46 p.m. 4194

«Челси» ҳужумчиси Альваро Мората Англиядаги футбол Испания ва Италия футболидан нимаси билан фарқ қилиши ҳақидаги қарашларини билдириб ўтди. Испаниялик бу футболчи Англияга келгунига қадар «Реал» ва «Ювентус» клублари сафида тўп сурганди.

«Айни вақтда мен «Челси»да голларга узатма бермоқдаман ва ўзим ҳам гол урмоқдаман. Лекин ҳозирча голларни бошда урдим, умид қиламанки, оёқда ҳам гол ура бошлайман! Албатта, Англияда футболни Италия ва Испаниядагидан бошқача ўйнашади. Бу ерда хотиржам бўлиш учун вақт бўлмайди, майдонда фақат тўп учун кураш кечади! Англияда ўйнаб кета олиш учун жисмонан кучли бўлишинг керак, шунингдек, ҳар ўйинга руҳан тайёр бўлиш талаб этилади.

Бу лигада турнир жадвалида юқорида жойлашмаган жамоалар ҳам кучли ўйин кўрсатишади. Бундай жамоаларга қарши ҳужум қилиш учун ҳудудлар очишга тўғри келади», — дея футболчи сўзларини келтирган клуб расмий сайти.