Мендеш ва Райола бир футболчи учун кураш бошлади
Sept. 14, 2017, 8:13 p.m. 6244

«Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Деле Алли ўзига янги агент ёллаши мумкин.

The Times хабарига кўра, ушбу 21 ёшли футболчининг манффатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун Жорже Мендеш ва Мино Райола ўртасида кураш кечмоқд.

Бу икки агент футбол оламидаги энг нуфузли агентлардир. Мино Райоланинг мижозлари рўйхатида Поль Погба, Златан Ибраҳимович, Генриха Мхитарян, Ромелу Лукаку каби номлар бор. Мендешнинг рўйхати эса анча узунроқ: Криштиану Роналду, Пепе, Анхель Ди Мария, Радамель Фалькао, Хамес Родригес, Жанлуижи Доннарумма, Диего Коста, Николас Отаменди, Андре Гомеш, Ренату Саншеш, Бернарду Сильва, Эдерсон, Андре Силва, Семеду, Коэнтрау, Гарай, Гонсалу Гедеш...