Кросс «Реал» мухлисларига мурожаат қилди
Sept. 14, 2017, 3:49 p.m. 4673

«Реал» ярим ҳимоячиси Тони Кроос клуб мухлисларига юзланиб, улардан клуб футболчиларига ҳуштакбозлик қилмасликни сўради. Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи биринчи тури доирасида АПОЭЛга қарши кечган ва 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйин вақтида фанатлар Гарет Бэйлга ҳуштакбозлик қилишганди.

«Мен трибунадаги овозларни эшитдим, жамоадошимга бундай муносабат бўлиши жуда ёқимсиз. Биз барча кучимизни ғалаба қозониш учун сарфлаймиз, шунинг учун ҳуштакбозлик қилишлари адолатдан эмас. Гап «Реал» ҳақида кетмоқда, мухлислар биздан энг яхши ўйинни кутишлари табиий. Албатта, улар ўзларини истаганича тутиши мумкин, аммо бундай ҳаракатлар бизга ёрдам бермайди», дея Крооснинг сўзларини келтирган AS.