Роналду яна бир жабҳада Мессини ортда қолдирди
Sept. 14, 2017, 9:18 a.m. 9357

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду пенальтидан гол уриш бўйича Чемпионлар лигаси рекордини ўрнатди. Турнир гуруҳ босқичида АПОЭЛга қарши кечган ўйинда у  11 метрлик жарима зарбасини ижро этди.

Бу унинг турнирда 12-марта пенальтидан гол уриши бўлди ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини (11) ортда қолдирди. 

Роналду шунингдек, Чемпионлар лигасида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади - 107 гол. Таққослаш учун «Атлетико» турнирда 100та гол урган, «Бенфика» 98та. Унинг энг яқин таъқибчиси Лионель Месси ҳисобида 96 гол бор.