Исконинг бадал пули миқдори маълум қилинди
Sept. 14, 2017, 9:48 p.m. 6455

«Реал» ярим ҳимоячиси Исконинг янги шартномасида унинг бадал пули 700 миллион евро этиб белгиланган. Бу ҳақда Marca хабар тарқатди.

Клуб ҳавбек билан янги шартнома тузишга келишилгани ҳақида расман эълон қилди. Янги шартнома муддати 2022 йилгача. Футболчининг амалдаги шартномаси муддати кейинги йил ёзида тугарди.

Хабар қилинишича, Иско янги шартномани 15 сентябрь куни имзолайди, шундан сўнг, «Сантьяго Бернабеу» стадионида матбуот анжумани ташкил этилади.