Фото: Вертонген Гётценинг «жағини синдирди»
Sept. 14, 2017, 5:05 p.m. 3064

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳавбеки Марио Гётце Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида «Тоттенҳэм»га қарши кечган ўйин вақтида жароҳат олди.

Германиялик бу футболчи лондонликлар ҳимоячиси Ян Вертонген билан тўп учун кураш вақтида жабрланган. Бельгиялик футболчи Гётценинг юзига уриб юборган, натижада Марионинг лаблари ёрилиб, тишлари жойидан қўзғалган.

«Гётцеда тишлар билан боғлиқ муаммо. У шифокорга боради. Унинг аҳволи ҳавас қилгулик эмас.

Марионинг ҳамма тишлари ҳам жойида эмас. У гапиришга қийналмоқда», – деган «Боруссия» жамоаси бош мураббийи Петер Бос.

Ўйин ҳаками Жанлука Рокки бу тўқнашувдан кейин Вертонгенни қизил карточка билан жазолаганди.