ФИФА ЖЧ-2018 қуръасининг якуний форматини тасдиқлади
Sept. 14, 2017, 10:08 p.m. 3366

14 сентябрь куни Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Цюрихдаги офисида йиғилиш ўтказиб, ЖЧ-2018 қуръаси қандай ўтишини белгилаб олди.

Ташкилий қўмита белгилаган форматга кўра, 1 декабрь куни Москвада қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унда барча жамоалар 4та саватчага ажратилади. Ҳар бир саватчада 8тадан терма жамоа бўлади. Жамоалар 2017 йил октябрь ойидаги ФИФА рейтинги асосида бўлинади. Россия терма жамоаси мезбон сифатида ва ФИФА рейтингидаги энг яхши 7та терма жамоа биринчи саватчада жойлашади.

Қуръа тамойилларига кўра, УЕФАдан бошқа конфедерация аъзолари бир гуруҳдан жой олмайди. Фақат Европа терма жамоаларининг иккитаси бир гуруҳдан жой олиши мумкин.