ФИФА рейтинги: Ўзбекистон пастга қулашда давом этди
Sept. 14, 2017, 1:34 p.m. 5247

Халқаро футбол Иттифоқи ФИФА терма жамоаларнинг сентябрь ойи учун янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси яна пастлади.

ЖЧ-2018 йўлланмасидан қуруқ қолган Ўзбекистон терма жамоаси бу сафар рейтингда бир йўла беш поғонага пастлаб, 69-ўринга тушиб кетди. 511 балл тўплаган ўзбекистонликлар, Хитойни ҳам олдинга ўтказиб юбориб, Осиёнинг 7-жамоасига айланиб қолди.

Рейтингнинг юқори қисмида ҳам сезиларли ўзгаришлар кузатилди. Германия терма жамоаси Бразилияни ортда қолдириб узоқ танаффусдан кейин яна етакчи бўлиб олди. Португалия эса бу сафар Аргентинани кучли учликдан пастга тушириб юборди.

Қуйида ФИФА рейтингининг топ-10лиги ва Осиё терма жамоалари жойлашуви билан танишиб олишингиз мумкин:

ФИФА рейтинги. Сентябрь

1. (2) Германия — 1606 очко
2. (1) Бразилия — 1590
3. (4) Португалия — 1386 
4. (3) Аргентина — 1325
5. (9) Бельгия — 1265
6. (7) Польша – 1250 
7. (4) Швейцария – 1210 
8. (10) Франция – 1208 
9. (7) Чили – 1195
10. (8) Колумбия — 1191 

...

25. (24) Эрон — 865
40. (44) Япония — 737
50. (45) Австралия — 662
51. (49) Жанубий Корея — 659.4
53. (59) Саудия Арабистони — 641
62. (77) Хитой  — 564
69. (64) Ўзбекистон — 511.