ЕЧЛнинг 1-турида турнир рекорди ўрнатилди
Sept. 14, 2017, 5:57 p.m. 25936

Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичининг биринчи турида жамоалар самарадорлик бўйича рекорд кўрсаткич қайд этишди.

Тур доирасида 8 гуруҳда бўлиб ўтган 16 ўйинда мухлислар жами 54 голга гувоҳ бўлишди. Сешанба оқшомидаги ўйинларда 28 гол, чоршанба оқшомида - 26 гол урилди.

Бунгача бу борадаги энг яхши кўрсаткич 2013/14 йилги мавсумда қайд этилган, ўшанда бир турда 53та гол урилганди. 

Бу мавсумнинг биринчи туридаги энг сермаҳсул ўйинлар «Челси» - «Қорабоғ» (6:0), «Селтик» - «ПСЖ» (0:5) ҳамда «Олимпиакос» - «Спортинг» (2:3) учрашувлари бўлди.