ЕЧЛ. «G» гуруҳи. «Лейпциг»га дебют очко, Португалияда кутилмаган натижа
Sept. 14, 2017, 2:22 a.m. 2929

Европа чемпионлар лигасининг G гуруҳидан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди. Унда бироз кутилмаган натижа қайд этилди.

Португалияда «Бешиктош»ни қабул қилган, «Порту» кутилмаганда рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Киритилган тўрттала голни ҳам туркиялик футболчилар киритди. Уларнинг бири автоголга айланди.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида ЕЧЛда дебют қилган бундеслига кашфиёти «Лейпциг» ўтган йилги мусобақа кашфиёти «Монако» билан билан очколарни бўлишиб олди. Эмиль Форсберг мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлсада, тез орада Юри Тилеманс ҳисобни тенглаштириб, якуний натижани ўрнатганди.

Европа чемпионлар лигаси, 1-тур
G гуруҳи

РБ Лейпциг (Германия) – Монако (Монако) 1:1 (1:1)
Голлар:
Форсберг (32) – Тилеманс (34).
РБ Лейпциг: Гулачи, Орбан, Хальстенберг, Клостерманн, Упамекано, Забитцер, Демме, Ильзанкер, Форсберг (Кампль, 63), Поульсен (Огюстен, 80), Вернер.
Монако: Бенальо, Жемерсон, Глик, Жорже, Сидибе (Геззаль, 84), Тилеманс, Моутинью, Диакаби (Кейта, 74), Фабиньо, Туре, Фалькао (Каррильо, 89).
Огоҳлантиришлар: Тилеманс (10), Демме (26), Хальстенберг (72), Сидибе (81), Жемерсон (87).

Порту (Португалия) – Бешиктош (Туркия) 1:3 (1:2)
Голлар:
Тошич (21, автогол) – Талиска (13), Тўсун (28), Бабел (86).
Порту: Касильяс, Фелипе, Теллес, Рикарду Перейра, Маркано, Корона (Андре Андре, 46), Оливер Торрес (Отавио, 46), Марега, Данилу Перейра (Эрнани, 82), Браими, Соарес.
Бешиктош: Фабрисио, Пепе, Эркин, Адриано (Уйсал, 87), Тошич, Хатчинсон, Ўзяқуб (Медель, 65), Талиска, Куарежма (Негредо, 73), Бабел, Тўсун.
Огоҳлантиришлар: Рикарду Перейра (11), Эркин (67), Андре Андре (81).