Ди Мариянинг «Барселона»га трансфери барбод бўлиши бўйича янги маълумотлар берилди
Sept. 14, 2017, 3:57 p.m. 4600

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария ёзда «Барселона»га ўтиб, жамоадаги энг кўп маош олувчи футболчилардан айланиши мумкин эди. Marca нашри маълумотига кўра, каталонияликлар клуби аргентиналик футболчига йилига 10 миллион евро тўлаш назарда тутилган шартнома таклиф этишган. Бу ҳолда, Ди Мария кўк-анорранглилар клубида Лионель Месси ва Луис Суаресдан кейинги энг кўп маош олувчи учинчи футболчига айланган бўларди.

29 ёшли бу футболчи учун «Барселона» 45 миллион евро тўлашга тайёр бўлган, аммо «ПСЖ» футболчини сотишни истамаган ва трансфер амалга ошмаган.