«Барселона» мухлислари рақиб жамоа вакилларини ҳақоратлаган
Sept. 14, 2017, 9:58 p.m. 6199

Испания чемпионатининг 3-турида «Барселона» ва «Эспаньол» жамоалари ўртасида кечган ва мезбонларнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувни бошқарган ҳакам Хесус Хиль Мансано каталониялик мухлисларнинг хатти-ҳаракатларини протоколга киритган.

Mundo Deportivo хабарига кўра, ҳакам ўйин вақтида кўк-анорранглилар жамоаси мухлисларининг бир гуруҳи рақиб жамоа мухлисларини ҳақоратлаб, уларни «ҳайвонлар» деб атаган.

Шу билан бирга Мансано «Барселона»нинг кўпчилик мухлислари ўзини дўстона тутганини эътироф этган. Лекин бир гуруҳ фанатларнинг ҳаракатлари кўриб чиқилади ва тегишли жазо қўлланиши мумкин.