«Ювентус» Иньеста бўйича музокараларни давом эттирмоқда
Sept. 13, 2017, 9:44 p.m. 2706

«Ювентус» «Барселона»дан Андрес Иньестани сотиб олиш фикридан қайтмаяпти. Бу ҳақда Corriere dello Sport хабар тарқатган. 

Манба маълумотига кўра, туринликлар клуби раҳбарияти 33 ёшли испаниялик бу футболчини 2018 йил ёзида эркин агент сифатида таркибга қўшиб олишни истайди. 

Шу билан бирга футболчи каталонлар билан шартномасини узайтириши мумкинлиги ҳақида хабарлар ҳам бор.

Иньеста жорий мавсум арафасида клубнинг трансфер сиёсатидан норозилигини очиқ айтган ва шартномасини узайтиришга шошилмаганди. У жорий мавсумда 4 учрашувда майдонга тушди.