Видео: Франк Рибери захирага олинишига кескин муносабат билдирди
Sept. 13, 2017, 5:08 p.m. 2523

Мюнхеннинг «Бавария» клуби спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич жамоа яримҳимоячиси Франк Риберининг Европа чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган «Андерлехт»га қарши учрашувда (3:0) захирага олинишига билдирган норозилиги борасида гапириб ўтди.

Француз футболчиси 78-дақиқада майдонни тарк этганди. У захира ўриндиғига яқинлашганида футболкасини ечиб Хави Мартинес ўтирган жой яқинига қадар жаҳл билан улоқтирган.

«Бавария»да бунақа бўлиши керак эмас. Бу яхши эмас. Биз бу борада гаплашиб оламиз», – дея Салиҳамиджичнинг сўзларини келтиради Frankfurter Allgemeine Zeitung.