«Реал»да омадсизлик синдроми. ЕЧЛ учрашуви олдидан яна бир муҳим футболчи сафдан чиқди
Sept. 13, 2017, 6:07 p.m. 9836

«Реал» яримҳимоячиси Марко Асенсио Европа чемпионлар лигасининг АПОЭЛга қарши учрашувда иштирок эта олмайди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар тарқатди.

Мадридликлар бош мураббийи Зайнидин Зидан матбуот анжуманида ушбу вазиятга кулги аралаш жавоб берган: «Унинг оёғидан ҳуснбузар чиққан, шу боис гетрасини кия олмаслиги мумкин эди».

Испаниянинг ABC нашри берган хабарга кўра, мазкур ғўдда ҳуснбузар оёқни тозалаш жараёнида устаранинг нотўғри ишлатилишидан сўнг пайдо бўлган.