Моуриньо Погбанинг жароҳати ҳақида маълумот берди
Sept. 13, 2017, 5:23 p.m. 2179

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа етакчиси Пол Погбанинг жароҳати борасида маълумот берди. 

“Ҳозир аниқ айта олмайман, билишимча, у оёқ мушакларидан жароҳат олган. Шахсий тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бу жароҳатдан фориғ бўлиш учун бир неча ҳафта керак бўлади” – деди португалиялик мутахассис. 

Шунингдек, Моуриньо таркидаги бу йўқотиш жамоага салбий таъсир қилмаслигини, таркибда Эррера, Каррик, Феллайни каби бошқа футболчилар ҳам унинг ўрнини босиши мумкинлигини таъкидлади. 

Пол Погба кеча “Базель”га қарши “Олд Траффорд”да кечган ЕЧЛ учрашувининг 19-дақиқасида жароҳат туфайли алмаштирилганди. 

“Манчестер Юнайтед” бу ойда, терма жамоалар билан боғлиқ танаффус олдидан, АПЛ да “Эвертон”, “Саутҳэмптон”, “Кристал Пэлас”, Чемпионлар Лигасида ЦСКА жамоаларига қарши майдонга тушади. Ушбу ўйинларда Погба майдонга туша олмаслиги мумкин.