Месси, Роналду, Касильяс ва Пирло Golden Foot мукофотига даъвогарлик қилишмоқда
Sept. 13, 2017, 7:49 a.m. 3119

2017 йилги Golden Foot (Олтин оёқ) нуфузли мукофотига даъвогарлик қилаётган 10 нафар футболчи номи маълум бўлди. Бу мукофот 28 дан ёш бўлмаган футболчига футболга қўшган ҳиссаси учун берилади. Бу мукофотга фақатгина бир марта сазовор бўлиш мумкин.

Жорий мукофотни олувчи номзодлар рўўйхатидан Лионель Месси, Луис Суарес (“Барселона”), Криштиану Роналду, Серхио Рамос (“Реал”), Мануэль Нойер, Арьен Роббен (“Бавария”), Икер Касильяс (“Порту”), Тьягу Силва (“ПСЖ”), Яя Туре («Манчестер Сити») ва Андреа Пирло («Нью-Йорк Сити») каби футболчилар ўрин олдилар.

Ғолиб Golden Foot расмий сайтида овоз бериш йўли билан аниқланади. Мукофот 7 ноябрда Монакода ўтадиган маросим вақтида топширилади.