«У қолади»
Sept. 13, 2017, 6:11 p.m. 5520

«Реал» ҳимоячиси Марсело мадридликлар сафида тўп суришда давом эттиради.

Бразилиялик футболчи клуб билан 2022 йилга қадар шартномани узайтирди. Бу ҳақда мадридликлар расмий сайти хабар тарқатди. 

Ҳозирча шартнома шартлари маълум қилинмаган. Эртага Марсело иштирокида матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилмоқда.

29 ёшли фулбек жамоа таркибида 2007 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ҳозирда жамоанинг иккинчи сардори ҳисобланади.