«Лейпциг» «Реал»дан чўчимоқда
Sept. 13, 2017, 5:14 p.m. 3630

Германиянинг «РБ Лейпциг» жамоаси ҳужумчи Тимо Вернерни таркибда сақлаб қолмоқчи. Клуб «Реал» скаутлари жиддий кузатаётган футболчидан айрилишни истамаяпти, деб ёзади As.

Манба берган хабарга кўра, 21 ёшли ҳужумчига шарқий германияликлар янги шартнома таклиф  қилишмоқчи.

«РБ Лейпциг» Бош директори Оливер Минцлафф Sky90 нашрига берган интервьюсида немис футболчисининг амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжаллангани ва унда товон пули кўрсатилмаганини маълум қилган.

Вернер ўтган мавсумда 36 учрашувда майдонга тушиб, 25 гол муаллифи бўлган.